Олмазорда қурилаётган “Ғалаба боғи” қандай кўринишда бўлади? (фото)
Бу қизиқ
−
20 Ноябрь 2019
7146Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги генерал Собир Раҳимов ҳайкали ўрнатилган хиёбонда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб бошланган “Ғалаба боғи” барпо этилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 25 июнь куни мазкур ҳудудда бўлиб, “Ғалаба боғи” қурилиши бўйича топшириқлар берган эди. Ушбу топшириқ асосида боғ концепцияси ишлаб чиқилган.
Беларусь Республикаси Иккинчи жаҳон уруши давлат музейи ходимлари Тошкентга ташриф буюриб, ушбу боғ концепцияси билан танишдилар.
Концепцияни ишлаб чиқишда Вазирлар Маҳкамаси, Мудофаа, Ташқи ишлар, Ички ишлар, Маданият вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон фанлар академияси, Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Ўзбекистон Бадиий академиясининг таклиф ва тавсияларидан фойдаланилган.
“Ғалаба боғи”нинг концепцияси билан яқиндан танишиш жараёнида беларуслик мутахассисларга шу кунга қадар қилинган ишлар, шунингдек, амалга оширилиши режалаштирилган қурилишлар бўйича ҳам батафсил маълумот берилган. Ўз навбатида улар ҳам боғнинг барчага бирдек қулайлик яратиши учун ўз таклиф ва мулоҳазалари билан бўлишди.
Боғ ҳудуди “Шон-шараф” музейи ҳам бунёд этилмоқда. У ердан Иккинчи жаҳон урушида жасорат кўрсатган ўзбекистонликлар ҳақидаги маълумотлар (видео, газета, суратлар ва ҳ.к) ўрин олади.
“Ғалаба боғи” концепциясини яратиш вақтида бир қатор хориж давлатларининг шу турдаги боғлари, сквер ва комплексларининг лойиҳалари ўрганиб чиқилди. Ишончимиз комилки, боғ нафақат ҳамюртларимиз, балки туристлар учун ҳам диққатга сазовор масканга айланади”, дейди Мудофаа вазирининг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икромов.
Боғнинг турли бурчаклари миллий анъаналарга мос айвонлар ҳамда интерактив маълумотлар улашувчи замонавий электрон қурилмалар билан жиҳозланади. Шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ғалабага эришган 35 давлатнинг байроқ, герб ва хариталаридан иборат махсус майдончалар ҳам барпо этилади.
Тарихий муҳитни яратиш мақсадида ҳарбий мусиқалар жаранглаб, уруш даврига оид маълумотлар янграб туради.
LiveБарчаси