Олмазор туманига янги прокурор тайинланди
Жамият
−
10 Март 2020
14821Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг жорий йилнинг 7 мартидаги буйруғи билан Ойбек Мэлсович Маннонов Тошкент шаҳар Олмазор тумани прокурори лавозимига тайинланди.
Ойбек Маннанов 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий-ҳуқуқшунос, 2009 йилда Тошкент давлат университетини ҳамда 2017 йилда Бош прокуратура Олий ўқув курсларини тамомлаган.
У прокуратура органларидаги хизмат фаолиятини Тошкент шаҳар Яшнобод тумани прокуратурасида бошлаб, кейинчалик шаҳар прокуратураси органларида турли лавозимларда фаолият юритган.
2020 йилнинг февраль ойидан буён Тошкент шаҳар прокурорининг халқаро-ҳуқуқий масалалар бўйича катта ёрдамчиси лавозимида ишлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь