Олмаотада наркотик етиштирилаётган иссиқхона аниқланди

Олам

image

Қозоғистон Республикасининг Олмаота вилоятида гиёҳвандликка қарши курашиш бўлими ходимлари таркибида наркотик моддалар бўлган ўсимликларни ноқонуний етиштириш билан шуғулланган 3 нафар боғбонни қўлга олди. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, махсус операция давомида уч киши қўлга олинган. Олиб борилган тинтув ишлари натижасида ушбу шахслар ижарага олган уй-жой ҳудудида каноп етиштириш учун жиҳозланган 10 сотихлик иссиқхона ташкиллаштиргани аниқланган. Умумий оғирлиги 900 килограммни ташкил этган гиёҳванд моддалар истеъмол қилувчиларга ҳали етиб бормасдан, уларни етиштираётганлар фаолиятига чек қўйилган. Гумонланувчилар ИИБ ҳодимлари томонидан ушланиб, вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

“2025 йил бошидан буён икки тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситалари, жумладан, 120 килограмм синтетик гиёҳвандлик воситалари, 600 грамм кокаин ва 140 килограммдан ортиқ гашиш мусодара қилинди. Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш бўйича ишлар давом этмоқда”, дейди Қозоғистон Ресубликаси Гиёҳвандлик жиноятларига қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Қуандиқ Алжанов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятнинг Олтиариқ тумани “Жонибек” МФЙда яшовчи 38 ёшли фуқаро О.И.И. фермер хўжалигига тегишли ердан 1405 туп наша гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаётгани аниқланган эди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қозоғистон Олмаота наркотик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг