Олмаотада “қонли январь” воқеалари қурбонлари хотирасига ёдгорлик очилди
Олам
−
23 Декабрь 2022
2628Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бугун, 23 декабрь куни январь ойи бошида содир бўлган тартибсизликлар қурбонлари хотирасига бағишланган ёдгорликнинг очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда мамлакат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
"Давлат раҳбари Олмаота шаҳрига хизмат сафари доирасида январ воқеалари қурбонлари хотирасига бағишланган Тағзим ёдгорлик мажмуасини очди. Қосим-Жомарт Тўқаев стела пойига гул қўйди. Йиғилганлар қурбонлар хотирасини бир дақиқа сукут сақлаш билан ёдга олдилар”, дейилади хабарда.
Ёдгорлик фожиали воқеалар маркази бўлган жойда ўрнатилди. Бу кўп босқичли меъморий мажмуа бўлиб, турли рангдаги тўртта меъморий зоналарга бўлинган.
“Оч кулранг қисм енгиш билан, қора қисм январь воқеаларини тартибсизлик ва қўрқув билан намойиш этади, кулранг қисм қурбонлар ва тўкилган қонлар, инсоний йўқотишлар рамзи, оқ қисми барқарорлик ва фаровонлик истаги, Жамият камолоти, миллатнинг ўзлиги, кучли ва адолатли давлатга ишонч рамзидир. Ҳар бир зонада қозоқ халқининг кўзга кўринган вакилларининг сўзлари ёзилган тош ва стелалар ўрнатилган”, дейилади матбуот хизмати хабарида.
Лойиҳа муаллифлари қозоғистонлик ёш архитекторлар Алексей Ивженко ва Гайни Сагидуллаева.
Қозоғистондаги намойиш
Қозоғистонда 2022 йилнинг биринчи кунларида оммавий норозилик намойишлари бошланди — мамлакат ғарбидаги Жанаозен ва Ақтау шаҳарлари аҳолиси суюлтирилган газ нархининг икки баробар ошишига қарши чиқди. Кейинчалик норозилик намойишлари бошқа шаҳарларга, жумладан, эски пойтахт ва Республиканинг энг йирик шаҳри Олма-отага ҳам тарқалди: у ерда талончилик бошланди, намойишчилар давлат муассасаларига ҳужум қилишди, қурол-яроғларни олиб кетишди. Бунга жавобан расмийлар 19 январга қадар бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилди ва аксилтеррор операциясини бошлади. БМТ маълумотларига кўра, Қозоғистондаги намойишлар чоғида 1000 га яқин одам жароҳатланган. Мамлакат Бош прокуратураси маълумотларига кўра, тартибсизликлар натижасида 4578 киши жароҳатланган, 225 киши ҳалок бўлган, улардан 19 нафари хавфсизлик хизмати ходимлари.
5 январь куни эрталаб Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳукуматни истеъфога чиқарди ва Хавфсизлик кенгашига ўзини раҳбар этиб тайинлади. Ўз раҳбарлигидаги Хавфсизлик кенгашининг биринчи йиғилишида Тўқаев Қозоғистондаги вазиятни давлат яхлитлигига путур етказувчи деб баҳолади ва “террорчилик таҳдидини енгишда” КХШТдан ёрдам сўраганини айтди. КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши мамлакатдаги вазиятни нормаллаштириш учун Қозоғистонга коллектив тинчликпарвар кучларни юборишга қарор қилди.
7 январь куни Тўқаев террорчилар, жумладан, хориждан келганлар ҳам қаршилик кўрсатишда давом этаётганини айтиб, қуролини ташламаганларни йўқ қилишга ваъда берди. Бундан ташқари, Президент фуқароларнинг тинч шаклда билдирилган барча талаблари тингланганини таъкидлади.
13 январь куни КХШТ миссияси муваффақиятли якунлангани эълон қилинди. 19 январь куни Қозоғистон Мудофаа вазирлиги Республикада хорижлик ҳарбий хизматчилар қолмаганини очиқлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь