Олмалиқлик уруш фахрийси байрам куни уйлик бўлди

Жамият

image

Бугун Олмалиқ шаҳридаги иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 101 яшар Абдураҳим ота Мавлонов янги уйга кўчиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Таъкидланишича, Олмалиқ шаҳридаги шинам хонадонга кўчиб ўтган уруш фахрийси Абдураҳим отага Ўзбекистон Республикаси Президентининг табрик мактуби ўқиб эшиттирилди ҳамда “Ғалабанинг 75 йиллигига“ эсдалик медали, 10 миллион сўм пул мукофоти топширилди.

Маълум қилинишича, бундан 2 ой аввал Абдураҳим ота ўзи истиқомат қилаётган ҳудуд шаҳардан узоқроқда, чекка ҳудудда бўлганлиги сабабли, коммуникациядан қийналаётганини, иложи бўлса, шаҳар марказидан уй ажратишини сўраб, вилоят ҳокимига мурожаат қилган эди. Отахоннинг бу мурожаати инобатга олиниб, Тошкент вилояти ҳокими Р. Холматовнинг топшириғига кўра, Олмалиқ шаҳри марказидан 1 хонали хонадон жиҳозланган ҳолда ажратилди.

Абдураҳим отага уйнинг калитини вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Илҳом Худойберганов ва Акмал Умаралиев ҳамда Олмалиқ шаҳри ҳокими Усмон Раҳимов тантанали равишда топширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Иккинчи жаҳон уруши Олмалиқ Уруш фахрийси

Баҳолаганлар

201

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг