Олмалиқда 3700 хонадон газсиз қолди
Жамият
−
03 Октябрь 2019
3575Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида 3713 та хонадонда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда “Тошкентгаз” ҳудудий филиали тасарруфидаги “Олмалиқ шаҳар газ таъминоти” участкаси хабар берди.
Бугун, 3 октябрь куни эрталаб соат 8:00 лар атрофида Олмалиқ шаҳри, Машъал кўчаси 17-хонадонда электр қисқа туташув натижасида ёнғин содир бўлган. Ёнғин таъсирида хавфли ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида 3713 та хонадонда табиий газ таъминоти тўхтатилди.
Қайд этиишиа, барча фавқулодда ҳолатлар бартараф этилгандан сўнг табиий газ таъминоти тикланади.