Олма-отада терактга тайёргарлик кўрган гуруҳ қўлга олинди
Олам
−
18 Февраль 2020
6405Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари Олма-Отада гавжум жойларда терактлар уюштиришни режалаштирган икки экстремистни қўлга олди.
МХҚ маълумотларига кўра, гумондорлар жорий жорий йилнинг 14 февраль куни қўлга олинган ва улар суд қарори билан ҳибсланган.
"Уларнинг яшаш жойида олиб борилган тергов ҳаракатлари чоғида шикастловчи элементлари бўлган қўлбола портловчи мослама, уни тайёрлаш учун бутловчи қисмлар, совуқ қурол, ҳужум қилиниши режалаштирилган объектларни фотосуратли ва видеотасвирлари олинган смартфонлар мусодара қилинди", дейилади хабарда.
Тергов маълумотларига кўра, ҳибсга олинганлар республика ҳудудида, жумладан, гавжум жойларда террорчилик ҳаракатларини амалга оширишни режалаштирган.
Уларга нисбатан терактга тайёргарлик ва терроризмни тарғиб қилиш моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 январь куни ҳам МХҚ Қарағанда ва Тараз шаҳрида террорчилик ҳужумларини уюштиришга тайёргарлик кўришда гумон қилинган беш киши қўлга олинган эди.
LiveБарчаси