Теракт уюштиришни режалаштирган тўда қўлга олинди
Олам
−
03 Февраль 2020
15009Қозоғистонда одамлар гавжум жойларда террорчилик ҳужумларини уюштиришга тайёргарлик кўришда гумон қилинган беш киши қўлга олинди.
Гумонланувчилар жорий йилнинг 27 январь куни Қарағанда ва Тараз шаҳрида қўлга олинган ва уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, барча қўлга олинганлар оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун муқаддам судланган.
“Тергов версияси кўра, гуруҳ республика ҳудудида, жумладан, одам гавжум жойларида террорчилик актларини содир этиш мақсадида тузилган”, дейилган хабарда.
Ушбу шахсларга нисбатан террорчилик гуруҳини тузиш, унга раҳбарлик қилиш ва унинг фаолиятида иштирок этиш (Жиноят кодексининг 257-моддаси), шунингдек, терроризмни тарғиб қилиш (Жиноят кодексининг 256-моддаси) моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган.
LiveБарчаси