Олма-отада коронавирус билан боғлиқ вазият кескинлашгани айтилди

Олам

image

Бугун, 25 июнь куни Қозоғистоннинг энг йирик шаҳри – Олма-Отада коронавирус билан боғлиқ вазият кескинлашгани ҳақида маълум қилинди. Шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Камолжон Нодиров шунга қарамай вазият назоратда эканлигини айтди.

"Олма-Отада коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият жуда мураккаб, аммо уни бошқариш мумкин. Олма-Ота шифохоналарида ҳам, клиникалар даражасида ҳам тиббий ёрдам кўрсатиш учун жуда кўп ишларни амалга оширмоқда. Фақатгина сўнгги бир ҳафта ичида шифохонага ётқизиш ва тез ёрдам хизматларига мурожаат қилиш сони деярли икки баравар ошди. Биз беморлар сонини мунтазам равишда таҳлил қилиб боряпмиз. 20-29 ёшдаги шахслар беморларнинг 35 фоизини ташкил қилади. 60 ёшдан ошган одамлар тўрт марта камроқ – 9 фоиз", деди Нодиров брифингда.

Унинг таъкидлашича, динамикада ҳолати оғир ва ўта оғир бўлган беморларнинг сони кўпаймоқда. Нодировнинг сўзларига кўра, оғир касаллар сонининг кўпайиши ҳамроҳ бўлган касалликларга чалинган беморлар сонининг кўпайиши билан боғлиқдир.

Қозоғистонда 19,2 мингдан ортиқ коронавирус ҳолати тасдиқланди. 11,8 мингдан ортиқ бемор соғайган бўлса, 136 та ўлим ҳолати қайд этилди. Республикада коронавирусни симптомсиз ташувчилар алоҳида-алоҳида кўриб чиқилмоқда. Уларнинг сони 12,6 мингдан ошди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Қозоғистонда

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг