Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди
Жамият
−
28 Февраль 2019 5839 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 26 февралдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
Низомга мувофиқ, Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
• ўқув ва илмий адабиётларни чоп этиш ва китоб фондини тўлдириш;
• ўқув бинолари, талабалар турар жойлари, спорт иншоотлари қуриш ва реконструкция қилиш;
• ахборот-коммуникация, мультимедиа ва тармоқ қурилмалари, техникалари ҳамда дастурий таъминотларни харид қилиш;
• ўқув ва илмий лабораторияларни зарур материаллар билан таъминлаш;
• хорижнинг етакчи олим, профессор-ўқитувчи ва мутахассисларини жалб этиш;
• хорижий эксперт ва консультантларни жалб этиш;
• республика танловлари ғолибларини тақдирлаш ва рағбатлантириш.
Live
Барчаси