Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 26 февралдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди. 

Низомга мувофиқ, Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

•    ўқув ва илмий адабиётларни чоп этиш ва китоб фондини тўлдириш;
•    ўқув бинолари, талабалар турар жойлари, спорт иншоотлари қуриш ва реконструкция қилиш;
•    ахборот-коммуникация, мультимедиа ва тармоқ қурилмалари, техникалари ҳамда дастурий таъминотларни харид қилиш;
•    ўқув ва илмий лабораторияларни зарур материаллар билан таъминлаш;
•    хорижнинг етакчи олим, профессор-ўқитувчи ва мутахассисларини жалб этиш;
•    хорижий эксперт ва консультантларни жалб этиш;
•    республика танловлари ғолибларини тақдирлаш ва рағбатлантириш.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси қарори Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг