Олий таълим вазирлиги нечта таълим ташкилотини судга бергани очиқланди
3-саҳифа
−
21 Октябрь
49482024 йилда Ўзбекистондаги 5 та нодавлат олий таълим ташкилотларининг лицензиясини бекор қилиш бўйича тегишли судларга даъво аризалари киритилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилда 26 та нодавлат олий таълим ташкилоти фаолияти ўрганилган. Ўрганишлар натижасида аксарият нодавлат олий таълим ташкилотларининг фаолиятида хато ва камчиликлар, қоидабузарликлар аниқланган.
Фаолияти вазирлик томонидан ўрганилган нодавлат олий таълим ташкилотларида аниқланган камчилик ва қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича 1 ой муддат берилган. Берилган муддатларда камчиликни бартараф этмаган нодавлат олий таълим ташкилотларининг лицензиясини бекор қилиш бўйича тегишли судларга даъво аризалари киритилган.
2024 йилда 5 та нодавлат олий таълим ташкилотларининг лицензиясини бекор қилиш бўйича тегишли судларга даъво аризалари киритилган. Суд жараёнларида 1 та олийгоҳнинг лицензияси бекор қилинган. 4 та ҳолатда тегишли судлар томонидан вазирлик киритган даъво аризалари қаноатлантирилмасдан қолдирилган. 2023 йилда эса жами 6 та олийгоҳнинг лицензияси бекор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ абитуриентлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини судга берганди. Жорий йил июль ойида ҳуқуқ фанидан имтиҳонга кирган абитуриентлар тестда дарсликларда мавжуд бўлмаган маълумотлардан, хусусан, кодекс ва қонунлардан тузилган саволлар борлиги ҳақида шикоят қилган эди.