Олий таълим вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
Жамият
−
04 Апрель 2024 8984 1 дақиқа
Аввалроқ, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари ва вазирнинг инновация бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди. Эндиликда уларнинг ўрнига янги ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Билдирилишича, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига Шоҳрух Ҳожиакбарович Далиев, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари лавозимига эса Отабек Мухторович Маҳкамов тайинланди.
Маълумот учун, Шоҳрух Далиев шу пайтгача Вазирлар Маҳкамасининг таълим ва илм-фан масалаларига масъул департамент ва котибиятларида ўрта махсус, профессионал таълим, олий ва олий таълимдан кейинги таълим ҳамда олий таълим илм-фанини ривожлантириш бўйича бош мутахассис лавозимларида фаолият юритиб келаётганди. Отабек Маҳкамов эса бунга қадар Тошкент давлат юридик университети ҳамда Давлат бошқаруви академиясида узоқ йиллар кафедра мудири, декан каби лавозимларда ишлаган, сўнгги вақтларда Президент Администрациясида масъул лавозимларда ишлаётганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025