Олий суд биносида 66 ёшли фуқаро вафот этди
3-саҳифа
−
03 Август 2023
12967Бугун, 3 август куни Олий суднинг кутиш залида 66 ёшли фуқаро вафот этди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.
Қайд этилишича, 1957 йилда туғилган фуқаро М.А. Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида соат 09:15 даги суд мажлисига даъвогар сифатида келган.
Суд мажлиси ўз вақтида бошланган бўлиб, котиб тарафларни суд залига таклиф этиш учун кутиш хонасига чиққанида М.А. бехуш ҳолда ётганини кўрган. Шу заҳоти барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилиб, шошилинч тез тиббий ёрдам ходимларига хабар берилган.
Ҳодиса жойига зудлик билан етиб келган тиббиёт ходимлари томонидан М.А. ҳаётдан кўз юмгани аниқланган.
Уларнинг берган бирламчи хулосага асосан фуқаро М.А.нинг ўлимига ўткир юрак етишмовчилиги сабаб бўлган.
LiveБарчаси