Оливейранинг Дариушга қарши жанги бекор қилинди

Спорт

image

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони бразилиялик Чарльз Оливейра америкалик жангчи Бенеил Дариуш билан даъвогарлик мақоми учун жангда қатнаша олмайди. Бу ҳақда “MMA Orbit” хабар берди.

Жанг UFC 288 турнири доирасида 2023 йилнинг 7 май куни бўлиб ўтиши керак эди.

Оливейранинг жангда иштирок эта олмаслигига унинг яқинда олган жароҳати сабаб бўлган. УФС ҳозирда ушбу жангнинг янги санаси устида иш олиб бормоқда.

Нью-Жерси шаҳрида бўлиб ўтадиган мусобақанинг асосий жангида икки америкалик спортчи тўқнаш келади: ташкилотнинг енгил вазн тоифаси камари соҳиби Алжамейн Стерлинг ва икки вазн тоифасида собиқ чемпион Генри Сехудо (16-2).

UFC 288 асосий кард жанглари:

Алжамейн Стерлинг (АҚШ) – Генри Сехудо (АҚШ);

Жессика Андраде (Бразилия) – Сяонан Ян (Хитой);

Брайс Митчелл (АҚШ) – Жонатан Пирс (АҚШ);

Крон Греси (Бразилия) – Чарльз Жоурдаин (Канада).


Мақола муаллифи

Теглар

Генри Сехудо Чарльз Оливейра Бенеил Дариуш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг