Оливейра нима учун Макгрегорга қарши жанг қилмоқчилигини айтди

Спорт

image

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони бразилиялик Чарльз Оливейра Конор Макгрегорга қарши жанг қилишни хоҳлайди. Бу ҳақда Оливейранинг сўзларига таяниб, “SportsKeeda” нашри хабар бермоқда.

Бразилиялик жангчининг сўзларига кўра, Макгрегор билан жанг қилиш молиявий жиҳатдан фойдали бўлади.

“Ҳамма шуни айтмоқда. Конор Макгрегор мағлубиятдан кейин ўзини тикламоқда. Хўш, у билан баҳс менинг банк ҳисобимга қанча пул олиб келади. Мен Конор билан исталган вақтда жанг қилардим, чунки бу молиявий жиҳатдан фойдали жанг эканлигини ҳамма билади. Айтайлик, Ҳабиб қайтади, лекин мен бу жанг учун неча пул ишлаб топаман ва қанча PPV (Pay-per-view) сотилади?”, деган Оливейра.

Маълумот учун, шу йилнинг 22 октябрь куни Абу-Дабида (БАА) бўлиб ўтадиган UFC 280 турнири доирасида Оливейра россиялик жангчи Ислом Махачевга қарши тўқнаш келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Конор Макгрегор Чарльз Оливейра

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг