Олимпиадада ҳомиладор спортчи қатнашди

Спорт

image

Францияда бўлиб ўтаётган 2024 йилги ёзги Олимпиада ўйинларининг қиличбозлик спорти баҳсларида ҳомиладор спортчи иштирок этди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Мисрлик қиличбоз Нада Хафез 7 ойлик ҳомиласи билан кеча, 29 июль куни Олимпиадада мусобақага киришган. 26 ёшли ўйинчи аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларида биринчи учрашувидаёқ ғалаба қозонган. Бироқ, кейинги босқичда мағлубиятга учраган.

“Сизга шоҳсупадаги икки ўйинчи каби кўринган иштирокчилар аслида уч нафар эди! Бу мен, менинг рақибим ва менинг дунёмизга ҳали келмаган чақалоғим!”, дея ёзган Хафез ўзининг Instagram'даги постида.

У Париждаги Grand Palais саройида америкалик Элизабет Тартаковскийни 15:13 ҳисобида мағлуб этиб, Жанубий Корея спортчиси Жон Хаёнга 15:7 ҳисобида имкониятни бой берди.

“Чақалоғим ва мен ҳам жисмоний, ҳам ҳиссий жиҳатдан қийинчиликларга дуч келдик. Ҳомиладорлик жараёни ўз-ўзидан қийин, аммо ҳаёт ва спорт мувозанатини сақлаш учун курашиш қийин эмас эди, иштироким бунга арзийди. Мен турмуш ўртоғим ва оиламнинг ишончига шерик бўлиб, шу даражага етганимдан бахтиёрман”, дея қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, Олимпия ўйинлари олдидан ўтказилган машъалани олиб ўтиш эстафетасида Франция паралимпиячиси Кевин Пьетт роботлаштирилган ташқи скелет билан илк бор юриб кетгани хабар қилинганди. Халқаро олимпия қўмитаси эса параспортчини “спортга садоқат тимсоли” деб атаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимпия ҳомиладор спортчи Нада Хафез

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг