Олимпиада ўйинлари ўтадиган аниқ сана белгиланди

Спорт

image

Токиода ўтадиган Олимпиада ўйинлари 2021 йилнинг 23 июль куни, Паралимпияда ўйинлари эса 24 августдан бошланади. Бу ҳақда бугун, 30 март куни NHK телеканали хабар бермоқда.

Телеканал тақдим этган маълумотларга кўра, Халқаро олимпия қўмитаси (ҲОҚ), “Токио-2020” ташкилий қўмитаси, Япония пойтахти ҳокимияти ва Япония ҳукумати мазкур келишувга эришган. Унга кўра, Олимпиада ўйинлари 8 августда, Паралимпиада ўйинлари эса 5 сентябрь куни ниҳоясига етади. 

Коронавирус туфайли ўйинларни кейинги йилга кечиктириш тўғрисидаги келишувга ХОҚ раҳбари Томас Бах, Япония бош вазири Синдзо Абэ ва “Токио-2020” ташкилий қўмитаси раҳбари Ёсиро Мори ўртасида 24 март куни бўлиб ўтган телефон суҳбати пайтида эришилди. Аслида, мусобақалар жорий йилнинг 24 июлидан 9 августига қадар ўтказилиши керак эди. 

ХОҚ катта молиявий йўқотишларга йўл қўймаслик мақсадида 2020 йилги Олимпиада ўйинларини кейинга қолдиришга узоқ вақт рози бўлмади. Энг катта зарар Япония зиммасига тушди – мамлакат консерватив ҳисоб-китобларга кўра, ўйинларни ўтказиш учун 12 миллиард доллар сарфлаган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, Олимпиадани кўчириш реклама берувчиларга 1 миллиард долларга тушиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимпиада “Токио-2020”

Баҳолаганлар

169

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made