Олимпиада олдидан жиддий муаммолар юзага келди

Спорт

image

2026 йил февраль ойида Милан ва Кортина-д’Ампеццода бўлиб ўтиши режалаштирилган Қишки Олимпиада олдидан ташкилотчилар ҳали ҳам барча инфратузилмани ўз вақтида якунлай олишига амин эмас. Шу сабаб томошабинлар сиғими 15 фоизга қисқартирилиши тасдиқланди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.

Олимпиада очилишига икки ой қолган бўлса-да, бир қатор муҳим объектлар, хусусан, Кортина-д’Ампеццони Тофана тоғ-чанғи мажмуаси билан боғловчи канат йўли қурилиши белгиланган жадвалдан ортда қолмоқда. Ташкилотчилар камчиликларни бартараф этиш учун вақт борлигини айтмоқда, бироқ қурилишнинг ўз вақтида тугалланишига шубҳалар кучли.

Кортина-д’Ампеццода тўғридан тўғри темирйўл алоқаси йўқ. Шаҳар аллақачон тирбанд ҳудуд бўлиб, Олимпиада вақтида меҳмонларнинг шахсий автомобилларда ҳаракатланиши чекланади ва улар махсус транспорт тизимларидан фойдаланишига тўғри келади. Шу сабабли канат йўлига катта умид боғланган эди, аммо қурилишнинг ноаниқлиги туфайли чипта сотувларини қисқартиришга қарор қилинган.

Беллуно провинцияси транспорт бўйича маслаҳатчиси Массимо Бортолуззининг маълум қилишича, томошабинлар сиғими 15 фоизга қисқартирилган. Дастлаб бу ҳудудга 200 минг томошабин келиши режалаштирилган бўлса, энди тахминан 30 минг мухлис Олимпиадани жонли томоша қила олмайди. Энди чипта олган ва саёҳатни режалаштирган мухлислар тадбирга кириш имконидан маҳрум бўлиш хавфи остида қолмоқда.

Маълумот учун, Милан-Кортина-д’Ампеццо Қишки Олимпия ўйинлари 2026 йилнинг 6-22 февраль кунлари ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

инфратузилма Қишки Олимпиада Милан ва Кортина-д’Ампеццо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг