Олимпиада чемпиони Шаҳобиддин Зоиров ярим финалда мағлуб бўлди

Спорт 3201
image

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё/Океания минтақалари учун ўтказилаётган лицензион мусобақанинг бугунги кун беллашувларига ҳам старт берилди. Бугун ярим финал беллашувларини ўзбекистонлик боксчилар орасида Шаҳобиддин Зоиров бошлаб берди.

-52 килограмм вазн тоифасида Токио Олимпиадасига йўлланма олган Зоиров ярим финалда таиландлик Тутисан Панмотга қарши жанг қилди. Мазкур баҳс таиландлик боксчининг ғалабаси билан якунланди ва Шаҳобиддин Зоиров мусобақанинг бронза медали билан тақдирланди. 

Бугун кун давомида яна 5 нафар ўзбекистонлик боксчилар жанг ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ўзбекистонлик боксчи Миразизбек Мирзаҳалилов ушбу мусобақада ярим финалда гонгконглик Синг Ю Цони мағлуб этди ва Токио-2020 Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди.

Жаҳонгир Сотволдиев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 138
Рейтинг: 2.9
t
×