Олимпиада баҳслари учун салкам 9 миллион чипта сотилди

Спорт

image

Ҳозирга қадар Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига рекорд миқдорда чипталар сотилди. Бу ҳақда Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) спорт директори Кит Макконнелл маълум қилди.

“8,8 миллиондан ортиқ чипталар сотилди – бу ажойиб кўрсаткич. Франциядаги спорт мусобақалари учун тарихдаги энг кўп чипталар ўз эгасини топиши кутилмоқда”, дейди Макконнелл.

Қайд этиш жоиз, бу борада олдинги рекорд 1996 йилги Атланта Олимпиадасига тегишли эди. АҚШда ўтказилган мусобақалар учун 8,3 миллион чипта сотилган.

Маълумот учун, Парижда ўтказиладиган баҳслар тарихдаги 33-Олимпиада ҳисобланади. Шаҳар ўз тарихида 3-марта ёзги спорт ўйинларига мезбонлик қилади. Бунгача 1900 ва 1924 йилларда Олимпиада Франция пойтахтида ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Париждаги  Олимпия шаҳарчасида алкоголь ичиш тақиқланмагани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Париж Олимпиада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made