Париж-2024: Спортчиларга Олимпия шаҳарчасида алкоголь ичиш тақиқланмайди
Спорт
−
22 Июль
2849Париждаги Олимпия шаҳарчасида спиртли ичимликлар тақиқланмайди. Бу ҳақда журналистларга Австралия делегацияси раҳбари Анна Мирс маълум қилди.
“Олимпия шаҳарчасида спиртли ичимликлар тақиқланмаган эмас, лекин зиёфатлар очиқ ҳавода ўтказилгани маъқул. Спортчилар муваффақиятини биргаликда нишонлаши мумкин бўлади, аммо улар мусобақа кунига тайёргарлик кўриш учун етарлича дам олишни ҳам ёдда тутишлари керак”, дейди Мирс.
Париж Олимпиадаси 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтади. Ўзбекистон делегациясининг мусобақадаги иштирокини футболчилар бошлаб беради. Темур Кападзе шогирдлари 24 июль куни Испания билан баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Австралия делегацияси Олимпиада очилишида ҳожатхоналар кам бўлишидан хавотирланаётгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси