Олимлар янги қон гуруҳлари тизимини кашф қилди
Саломатлик
−
16 Сентябрь
8222NHSBT Халқаро қон гуруҳи референт лабораторияси ва Бристоль университети олимлари MAL деб номланган янги қон гуруҳи тизимини кашф қилди. Тадқиқот натижалари “Blood” журналида чоп этилди.
Нашрнинг ёзишича, анъанавий равишда қон гуруҳлари биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи турларга бўлинади. Уларнинг ҳар бирида қизил қон ҳужайраларида махсус сирт белгилари (антигенлер) мавжуд. Шу билан бирга, қон янада мураккаб таркибга эга ва ҳозирги кунга қадар олимлар 360 дан ортиқ антигенларнинг мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда 47 та қон гуруҳи тизимини аниқлади.
Британиялик тадқиқотчилар томонидан ишлаб чиқилган янги тизим қон гуруҳларини MAL оқсили орқали узатиладиган AnWj антигени бўйича таснифлашга асосланган. Олимларнинг фикрича, мусбат генотипли одамлардан AnWj манфий генотипли кишиларга қон қуйилганда салбий реакция юзага келиши мумкин.
Аҳолининг 99,9 фоиздан ортиғи ижобий AnWj генотипига эга. Бироқ, олимлар салбий генотипга эга бўлган бир нечта вакилларни аниқлаган. Салбий AnWj’нинг энг кенг тарқалган сабаблари гематологик касаллик ва саратоннинг айрим турлари бўлган. Фақат бир нечта одам генетик омиллар туфайли бу хусусиятга эга.
Олимларнинг фикрига кўра, уларнинг кашфиёти ноёб қон хусусиятларига эга бўлган шахсларни аниқлашга ва улар учун қон қуйиш тартибини оптималлаштиришга ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британияда ўпка саратонига чалинган 67 ёшли лондонлик эркак халқаро синов доирасида биринчи бўлиб саратонга қарши янги вакцина олган эди.
LiveБарчаси