Олимлар Марсдан сирли эшик топди
Бу қизиқ
−
15 Май 2022
56142Марсда ноодатий объект аниқланди. Гап сунъий равишда ясалган эшикка ўхшаш маълум бир тузилма ҳақида кетмоқда.
Объект жорий йилнинг 7 май куни NASA Curiosity роверидаги Mastcam-Z камераси томонидан суратга олинган.
Суратдан сирли “эшик”нинг ҳақиқий кўламини аниқлаш қийин. Ўз навбатида, NASA бу суратга ҳали изоҳ бермаган. Бироқ, Reddit форуми шарҳловчилари расмда тош қатламлари силжиши натижасида ҳосил бўлган ёриқ кўрсатилган деган хулосага келган.
Маълумот ўрнида, сўнгги “Marsquake” жорий йил 4 майда содир бўлган, ҳозирда олимлар унинг оқибатларини ўрганмоқда.