Олимлар кир ювиш машинаси билан боғлиқ хавфни айтди

Олам

image

Кир ювиш машиналарида тежамкор режимдан фойдаланиш инсон саломатлигига таҳдид солиши мумкин, чунки бу антибиотикларга чидамли хавфли бактерияларни йўқ қилишга имкон бермайди. Олимларнинг тегишли хулосалари MedicalXpress порталида эълон қилинди.

Тадқиқот муаллифлари Германиянинг Бонн шаҳридаги шифохона ходимлари олимлардан тиббий муассасада юзага келган узоқ давом этадиган эпидемиянинг сабабини тушунтиришни сўраганларидан кейин бундай хулосага келишди.

Олимларга кўра, кир ювиш машинасининг тамбуридаги кукунли идишлар ва каучук муҳрларда пневмониянинг қўзғатувчисига яқин бўлган кўплаб бактериялар мавжуд.

Шунингдек, олимлар кир ювиш машинаси тежамкор режимда ишлатилганда йўқ қилинмайдиган бактериялар ичакларга таъсир қилиши ва шу билан ошқозон муаммоларини келтириб чиқариши маълум бўлди. 

Тадқиқотчилар одамларга сурункали инфекциялари ёки даволанмайдиган яралари бор кишилар билан бир уйда яшаса, одамларга кир ювиш машинасини тежамкор режимда ишлатмасликни маслаҳат беради. 


Мақола муаллифи

Теглар

Олимлар Бонн шаҳрида кир ювиш машинаси

Баҳолаганлар

547

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг