Олимлар коронавируснинг тез тарқалиши сабабини аниқлади
Саломатлик
−
26 Март 2020
73559Гонконг микробиологларининг фикрига кўра, COVID-19 пандемиясини юқтирган одам бир ҳафта ичида бошқаларга юқтириши мумкин бўлади. Ундан кейинги ҳафталар оралиғида юқиш эҳтимоли камаяди. Бу ҳақда “South China Morning Post” хабар бермоқда.
Олимлар вирус юқтирганларнинг сўлагини таҳлил қилгандан сўнг шундай хулосага келган. Намуналардаги “вирусли юк” даражаси биринчи ҳафтада жуда юқори бўлган ва ундан кейин ҳафтада унинг таъсир доираси камайган.
Инфекция юққанидан кейинги дастлабки етти кун ичида “вирусли юк” вирусни бир одамдан иккинчисига осон юқишига сабаб бўлади.
Маълумот ўрнида, дунё миқёсида коронавирусга чалинганлар 472 076 кишини ташкил этмоқда. Ушбу касалликдан бугунгача 21 308 киши вафот этди. Касалланганларнинг 114 870 вирусдан буткул фориғ бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь