Олигархлар осмони ёпилаётган Украинадан қочяпти
Олам
−
14 Февраль 2022
14822Украина ишбилармонлари ва олигархлари мамлакатни чартер рейслар билан тарк этмоқда. Кеча, 13 февраль куни Украина ҳудудидан 20 га яқин чартер ва шахсий самолётлар парвоз қилган. Бу ҳақда “Украинская правда” хабар берган.
“Якшанба куни Украинани тарк этган чартер ва хусусий самолётлар орасида Ринат Ахметов ва Борис Колесников бор. Шунингдек, 50 кишилик шахсий рейсга депутат, миллионер Игорь Абрамович буюртма берган”, дейилган хабарда.
Ушбу сиёсий ҳаракатдаги нашрнинг икки манбаси ва “кетиш таклиф қилинган” икки шахсга кўра, самолёт Абрамовичнинг партиядошлари ва бизнес шерикларининг қариндошларини Киевдан Венага олиб бориши керак бўлган.
Шунингдек, камида саккиз нафар тадбиркор Украина ҳудудини аввалроқ тарк этгани, улар орасида депутатлар ҳам борлиги даъво қилинмоқда.
Аввалроқ, 14 февралдан бошлаб Украина ҳаво ҳудуди Ғарб суғурта компанияларининг талаби туфайли амалда ёпилаётгани айтилганди.
Украина атрофидаги вазият кун сайин ўзгариб бормоқда. АҚШ ва Ғарб давлатлари Россияни босқинга тайёрланишда айблаб келяпти. АҚШ Президенти Байден шахсан ўзи Москва 16 февраль куни ҳужум бошлашини айтди. 30 дан ортиқ давлатлар фуқароларидан Украинага бормасликни сўрамоқда. АҚШ Киевдаги элчихонаси ходимларини эвакуация қилишни бошлаган.
Ўз навбатида, Москва Украинага бостириб киришга тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги айбловларни рад этмоқда. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия уруш ҳолатида эмаслигини ва Украина билан уруш қилиш ниятида эмаслигини айтмоқда. Вазир, шунингдек, АҚШ ва унинг иттифоқчиларини Россияга қарши “ташвиқот кампанияси” бошлаганликда айблаб, бундай ҳаракатлар Киевни мамлакат шарқидаги вазиятни ҳарбий йўл билан ҳал қилишга ундашидан огоҳлантирди.
LiveБарчаси