Олдимизда яна бир муҳим ўйин турибди – Умарали Раҳмоналиев
Спорт
−
16 Март 2023
7841Жорий йилнинг 15 март куни футбол бўйича U-20 Осиё чемпионатининг ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди. Мезбон – Ўзбекистон жамоаси мазкур босқичда Жанубий Корея вакиллари билан куч синашиб, пеналтилар сериясида ғалаба қозонди ва турнирнинг финал босқичига йўл олди. Баҳс якунлангач, Ўзбекистон U-20 жамоаси сардори Умарали Раҳмоналиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Бутун ўзбек халқини бу ғалаба билан табриклайман. Олдимизда яна бир муҳим ўйин турибди. Финалда бор кучимизни ишга солиб ғолиб бўлиш учун майдонга тушамиз. Бутун баҳс давомида бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорлик билдираман”, дейди Раҳмоналиев.
Шунингдек, Раҳмоналиев, учрашувдан олдин жамоа аъзолари билан рақибнинг услубини синчковлик билан ўрганганини маълум қилди.
“Баҳсдан аввал Жанубий Корея жамоасининг ўйинларини ўргандик. Мураббийларимиз берган топшириқлар бўйича ўйин кўрсатдик. Ўйлайманки, ўйин бўйича ҳам биз ғалабага ҳақлироқ эдик. Пеналтилар сериясида мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди. Финалда ҳам омад биз тарафда бўлишига умид қиламан”, дея қўшимча қилди жамоа сардори.
Осиё чемпионати U-20 финал ўйини 18 март куни ўтказилади. Ҳал қилувчи беллашувда Ўзбекистон вакиллари ироқлик тенгдошлари билан куч синашади. Ўйин соат 19:00 да старт олади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь