Олаф Шольц жароҳат олди
Олам
−
04 Сентябрь 2023
18902Германия канцлери Олаф Шольц жорий йилнинг 2 сентябрь куни спорт билан шуғулланаётганда жароҳат олди. Орадан икки кун ўтиб, бугун, 4 сентябрь куни у ўзининг Х (собиқ Twitter) аккаунтида жароҳатдан кейинги биринчи суратини жойлаштирди.
“Мен мемларни интиқлик билан кутяпман”, дейилади бир кўзи боғланган, юзининг ўнг томонида тирналган канцлернинг сурати илова қилинган постда.
У тузалиб кетиш тилаклари учун миннатдорлик билдирган ва фотосуратда ҳамма нарса аслидан ёмонроқ кўринганига ишонтирган.
Маълумот учун, Германия ҳукумати раҳбари 2 сентябрда спорт билан шуғулланаётганда, яъни югуриш пайтида юзини уриб олган. Шундан сўнг Шольц касаллик таътилига чиққан эди. Аммо у бугун, 4 сентябрдан бошлаб ўз иш жадвалига риоя қилиши айтилган.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь