Олаф Шольц Ўзбекистонга келди
Жамият
−
15 Сентябрь
7508Бугун, 15 сентябрь куни Германия федерал канцлери Олаф Шольц Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Самарқанд шаҳри аэропортида Германия ҳукумати раҳбари Олаф Шольцни Бош вазирнинг ўринбосари Жамшид Хўжаев, Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Ташриф давомида икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш, иқтисодий, сиёсий ва бошқа йўналишдаги масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил май ойидаги Германияга ташрифи давомида Олаф Шольц билан музокаралар ўтказганди. 2023 йил сентябрь ойида Берлинда Олаф Шольц раислигида Марказий Осиё мамлакатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммити бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Германия саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига етиб боргани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь