Октябрдан 9 ёшли қизлар ОПВга қарши эмланади

Жамият 1980
image

Бачадон бўйни саратони аёллар саломатлигига жиддий таҳдид солувчи хасталиклардан биридир. Биргина 2018 йилда ушбу хасталик билан дунё миқёсида 570 минг янги касалланганлик қайд этилган. 

Ҳар йили шу касалликдан 311 минг нафардан ортиқ аёл вафот этади. Дунёда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам бачадон бўйни саратони барча ёшдаги аёллар ўртасида тарқалиши бўйича кўкрак бези саратонидан кейинги ўринда туради. Касалликлардан ўлим кўрсаткичи бўйича эса ушбу хасталик барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези ва ошқозон бези саратонидан кейин учинчи, туғиш ёшидаги аёллар ўртасида эса иккинчи ўринни эгаллайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳар йили Ўзбекистонда 1 минг 600 нафар аёл бачадон бўйни саратони касаллигига чалинмоқда.

Бачадон бўйни саратонини олдини олиш борасида синалган ва самарали стратегия мавжуд бўлиб, бу одам папиллома вируси (ОПВ)га қарши эмлаш ҳамда саратон олди ҳолатларини скрининг қилиш ва даволаш кабилар киради.

 Миллий эмлаш календарига кўра, Ўзбекистонда болалар давлат бюджети ҳисобидан 12 та бошқариладиган инфекцияларга қарши эмланади. 

Эндиликда ОПВ га қарши вакцинанинг жорий қилиниши эса яна бир оғир касаллик - бачадон бўйни саратонининг олдини олишга хизмат қилади. 

Ўзбекистонда 9 ёшли қизларни режали эмлаш шу йилнинг октябрь ойидан бошланади.

Натижада келажакда ҳар йили 1минг 100 та касалланиш ҳамда 600 га яқин ўлим ҳолатларининг камайишига эришилади.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 53
Рейтинг: 3.0
Теглар
Будьте в курсе событий!
×
×