Октябрь охирига келиб коронавирусга чалинганлар қарийб 67 мингга етди

Жамият

image

Бугун, 31 октябрь куни Ўзбекистонда 227 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Шу билан бирга, бугун 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 566 нафарга етди.

Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Бухоро Наманган, Фарғона вилоятларида 257 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 66 932 нафар бемордан 64 235 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 131 нафар бемордан 266 нафари оғир, 72 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

258

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг