Оксана Чусовитина халқаро мусобақада олтин медални қўлга киритди
Жамият
−
28 Сентябрь 2020
6604Оксана Чусовитина Киевда ўтаётган спорт гимнастикаси бўйича Ukraine International Cup 2020 мусобақасида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабар берди.
“Мусобақанинг аёллар ўртасида таяниб сакраш йўналишида спортчимиз Оксана Чусовитина саралаш босқичидан қийинчиликсиз ўтган юртдошимиз финал босқичида ҳам ўзини нималарга қодир эканини яна бир бор исботлади ва мусобақанинг олтин медалини қўлга киритди”, дейилади хабарда.
Оксана Чусовитина мусобақадан олдин Европада ўқув-машғулоти ўтказганди.
Бу йил мусобақада 10 давлатдан 85 спортчи иштирок этяпти.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023