Оксана Чусовитина 8-Олимпиадасидаги юришини тўхтатди ва спорт билан хайрлашди
Спорт
−
25 Июль 2021
8033Токио-2020 Олимпиадасининг гимнастика бўйича аёллар ўртасидаги саралаш босқичи ўз ниҳоясига етди.
Ўзбекистонлик афсонавий спортчи Оксана Чусовитина ҳам ўзи чиқишини амалга ошириб, ҳакамлар томонидан 14,166 баллга лойиқ кўрилди. Бу эса саралашдаги 11-ўрин бўлди.
У сўнгги чиқишини амалга оширгач, спортдаги фаолиятини тамомлади. Бутун арена афсонавий Чусовитинани қарсаклар остида кузатиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 Оксананинг фаолиятидаги 8-Олимпиада ҳисобланади. У ўз спорт тури бўйича бу борада мутлақ рекордчи ҳисобланади.