Оқ уй Tрампга қарши бўлганларнинг рўйхатини тузмоқда
Олам
−
22 Февраль 2020
3984AҚШ Президенти Дональд Tрампнинг давлат ташкилотларида ишловчи рақибларининг лавозими эндиликда кўтарилмайди. Бу ҳақда Оқ уйнинг кадрлар бўлим бошлиғи Жонни Макэнти маълум қилди.
Хабар қилинишича, Макэнти федерал идораларнинг вакилларини йиғган. У ерда у Tрампга қарши бўлган, аммо ҳукумат тузилмаларида юқори сиёсий лавозимларга тайинланганларни маълум қилинишини сўраган.
Унга кўра, 2020 йил ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларидан кейин қатор ўзгаришлар юз беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ AҚШ Президенти Дональд Tрамп "Aл-Қоида" асосчиси Усама бен Ладеннинг ўғли Ҳамза бен Ладеннинг ўлдирилишини талаб қилгани ҳақида хабар берган эдик.