Оқ уй TikTok блокланишини қўллаб-қувватлади
Олам
−
09 Март 2023
3035Оқ уй маъмурияти Вашингтонга Хитойга тегишли TikTok видео иловасини Қўшма Штатларда тақиқлаш ҳуқуқини берувчи икки партиявий қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.
Қайд этилишича, ўнлаб республикачилар ва демократлар Сенатга қонун лойиҳасини киритган. Мазкур қонун АҚШ Савдо вазирлигига миллий хавфсизликка “қабул қилиб бўлмайдиган хавф” келтириб чиқарадиган технологияларни тақиқлаш имконини беради. Бу ҳаракат Байден маъмурияти ва йигирмадан ортиқ штат ҳукуматлари томонидан ҳукумат қурилмаларида иловадан фойдаланиш тақиқланганидан сўнг дунёдаги энг машҳур ижтимоий медиа платформаларидан бири бўлган TikTok’ни чеклаш ҳаракатларининг жиддий кучайишини англатади.
Шунингдек, АҚШ ҳукумати ва ҳуқуқ-тартибот идоралари Хитойнинг ByteDance компаниясига тегишли TikTok иловасидан жосуслик қилиш, махфий шахсий маълумотларни ўчириш ва жамоатчилик фикрини манипуляция қилиш учун ишлатилиши мумкинлигини даъво қилган.
Байденнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг таъкидлашича, Россия, Шимолий Корея ва Эрон каби АҚШнинг бошқа душманларига тегишли технологияларга ҳам тааллуқли бўлган RESTRICK қонуни америкаликларнинг технологияга асосланган хавфсизлигига таҳдидларни ҳал қилади.
“Бу бизга бугунги кунда дуч келаётган таҳдидларни бартараф этишга ёрдам беради, шунингдек, келажакда бундай хавфларнинг пайдо бўлишининг олдини олади. Биз демократлар ва республикачилар билан ушбу қонун лойиҳаси устида ишлашни давом эттиришни интиқлик билан кутамиз ва Конгрессни уни Президент столига юбориш учун тезда ҳаракат қилишга чақирамиз”, дейди Салливан.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШда давлат хизматчиларидан федерал гаджетлардаги TikTok иловасини ўчириб ташлаш талаб қилинганида, Хитой ТИВ ҳолатни АҚШ томонидан хорижий фирмаларга босим ўтказиш учун давлат ҳокимиятини суиистеъмол қилиниши деб баҳолаган эди.
LiveБарчаси