Хитой TikTok’ни тақиқлагани учун АҚШни танқид қилди

Олам

image

Хитой давлат хизматчиларига TikTok иловасини телефонидан ўчириб ташлашни буюргани учун Америка Қўшма Штатларини ортиқча муносабат билдирганликда айблади. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 27 февраль куни Оқ уй ҳукумат идораларига ходимларнинг федерал қурилмалардаги Хитойга тегишли иловани ўчириб ташлаши учун учун 30 кун муҳлат берган. Кейинчалик Европа Иттифоқи ва Канадада ҳам шунга ўхшаш ҳаракатлар амалга оширилган. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби эса бу ҳолат АҚШ томонидан хорижий фирмаларга босим ўтказиш учун давлат ҳокимиятини суиистеъмол қилиниши сифатида баҳолашини айтган.

“Биз бу нотўғри ҳаракатларга қатъий қаршимиз. АҚШ ҳукумати бозор иқтисодиёти ва адолатли рақобат тамойилларини ҳурмат қилиши, компанияларга босим ўтказишни тўхтатиши ҳамда АҚШда хорижий компаниялар учун очиқ, адолатли ва камситмайдиган муҳитни таъминлаши керак. АҚШ каби дунёдаги энг кучли давлат ёшларнинг бундай севимли иловасидан қўрқиши учун қанчалик ишончсиз бўлиши мумкин?” дейди Хитой ТИВ вакили Мао Нин. 

Таъкидлаш жоизки, Ғарб расмийлари сўнгги ойларда Хитойнинг ByteDance фирмасига тегишли бўлган машҳур видео алмашиш иловасидан хавотир билдириб келмоқда. TikTok фойдаланувчиларнинг маълумотларини йиғиб, Хитой ҳукуматига топшираётгани ҳақидаги даъволар кенг тарқалган. Баъзи разведка идоралари илова ҳукумат қурилмаларига юклаб олинганда махфий маълумотлар ошкор этилишидан хавотирда эканини билдирган. Компания эса TikTok’нинг бошқа ижтимоий медиа тармоқларидан фарқ қилмаслигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Конгресси бутун мамлакат бўйлаб TikTok’ни тақиқловчи қонун лойиҳаси устида ишлаётгани айтилганди.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Хитой TikTok

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг