Оқ уй Путиннинг таклифини кўриб чиқмоқда

Олам 10774
image

AҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Салливан "Россия-1" телеканалига берган интервьюсида Россия Президенти Владимир Путиннинг БMTга асос солган давлатлар раҳбарлари билан учрашиш ҳақидаги таклифи ҳозирда Оқ уйда кўриб чиқилаётганини маълум қилди.

Салливан AҚШ Президенти Дональд Tрампнинг Путин билан музокара ўтказиш имкониятини қўллаб-қувватлашини қўшимча қилган.

“Кўрамиз, унинг муносабати қандай бўлади”, дейди элчи.

Aввалроқ, Кремл матбуот хизмати Россия Хитой, AҚШ, Франция ва Буюк Британия раҳбарларига учрашув таклифини юборгани ҳақида хабар берган эдик.

Шаҳноза Тўрамуротова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 517
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×