Оқ уй олдида Колумб ҳайкали ўрнатилади

Олам

image

АҚШда Президент Дональд Трамп ташаббуси билан Оқ уй ҳудудида машҳур денгизчи Христофор Колумб ҳайкали ўрнатилиши мумкин. Бу ҳақда “Komonews” нашри хабар берди.

Оқ уйга яқин манбаларга кўра, ҳайкал бинонинг жанубий қисмидан жой олади. Бироқ, бу ҳали расман эълон қилинмаган. 

Христофoр Колумб ҳайкали 2020 йил ёзида бир неча бор ўғирлик ва гиёҳванд моддалар сақлашда айбланиб, ҳибсга олинган Жорж Флойднинг ўлимидан кейин содир бўлган тартибсизликлар вақтида вайрон қилинган бошқа бир Колумб ҳайкалининг қолдиқларидан ясалади.

Ҳайкални тиклаш ишларини ташкил этишда катта роль ўйнаган тадбиркор Билл Мартиннинг сўзларига кўра, Христофoр Колумб ҳайкалини тиклаш учун 100 000 доллардан ортиқ маблағ сарфланган. Унинг айтишича, ҳайкал ҳозирда Мэриленд штатининг шарқий қисмидаги омборхонада сақланмоқда ва яқин вақт ичида Трамп маъмуриятига топширилиши кутилмоқда.

Оқ уй расмийлари ушбу ҳайкални ўрнатиш режалари юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермаган, бироқ Христофор Колумбни тарихий шахс сифатида юқори баҳолашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Португалияда Криштиану Роналдунинг ҳайкали ёқиб юборилгани ҳақида хабар берилганди.

Жамшидбек Амиров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Оқ уй Колумб ҳайкал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг