Оқ уй дарвозасига машина бориб урилди
Олам
−
09 Январь
5476Кеча, 8 январь куни кечқурун Оқ уй мажмуасига киравериш дарвозасига машина бориб урилди. Унинг ҳайдовчиси ҳибсга олинди. Бу ҳақда Махфий хизматга таяниб, “Америка овози” хабар берди.
"Соат 18:00 дан сал олдин автомобиль Оқ уй мажмуасининг ташқи дарвозаси билан тўқнашиб кетди. Тўқнашувнинг сабаби ва табиати тергов қилинмоқда", дейди хизмат вакили Энтони Гульельми.
Ҳодиса пайтида Президент Жо Байден шаҳар ташқарисида эди. Хавфсизлик ходимлари бу оддий бахтсиз ҳодисами ёки бинога мақсадли ҳужум эканлиги ҳақида маълумот бермаган.
Вашингтон полицияси машинани текшириб, воқеа жойидан олиб кетди, бироқ ҳайдовчи ҳибсда қолмоқда.
Қайд этиш жоизки, сўнгги йилларда Оқ уйга бир қанча шов-шувли босқинлар бўлган, бу эса 2020 йилда Президент қароргоҳи атрофида баландроқ ва мустаҳкамроқ металл тўсиқ қурилишига олиб келди.
2017 йилда бир киши ўша пайтдаги президент Дональд Трамп ичкарида бўлганида девордан ошиб, 15 дақиқадан кўпроқ вақт давомида атрофни айланиб чиққан.
2014 йилда, Барак Обаманинг президентлик даврида АҚШ армияси фахрийси чўнтагида пичоқ билан бинога киришдан олдин Оқ уй панжарасидан ошиб, майсазордан югуриб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 январь куни 20 нафар активист талаба Сеулдаги Жанубий Корея Президенти маъмурияти мажмуасига рухсатсиз киришга уринганди. Полиция уларни ҳибсга олди.
LiveБарчаси