Оққўрғондаги боғчада болаларнинг оммавий заҳарланиши бўйича 6 кишига айблов эълон қилинди

Crime

image

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги мактабгача таълим ташкилотида болаларнинг заҳарланиши бўйича олти кишига айблов эълон қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби QALAMPIR.UZ’га ахборот берди.

Маълум қилинишича, ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Оққўрғон туманидаги 5-сонли МТТ тарбияланувчилари  заҳарланиши билан боғлиқ жиноят иши (Жиноят кодексининг 257-1-моддаси) бўйича тергов ҳаракаталари олиб борилмоқда.

Ҳозирда жиноят иши бўйича 6 нафар шахсга нисбатан (Жиноят кодексининг 116, 207, 257-1-моддалари) айблов эълон  қилиниб, уларга нисбатан тегишли эҳтиет чоралари қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Оққўрғон туманидаги боғчада 12 август куни 25 нафар бола заҳарланиб, шифохонага ётқизилганди. Бир кун ўтиб, бемор болалар сони 30 нафарга етганди.

Болалар заҳарлангани ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилганди.


Tags

Rate Count

160

Rating

3

Rate this article

Share with your friends