ОИТСни даволаши мумкин бўлган дори аниқланди

Саломатлик

image

Стенфорд университети олимлари илгари ўзининг саратонга қарши хусусиятлари билан танилган EBC-46 бирикмаси орттирилган иммун танқислиги синдромига (ОИТС) қарши курашда катта имкониятларга эга эканини аниқлади. Бу ҳақдаги тадқиқот “Science Advances” илмий журналида чоп этилган.

EBC-46, шунингдек, тигиланол тиглат номи билан танилган ушбу модда Австралиянинг шимолий-шарқида ўсадиган дарахт (Fontainea picrosperma) меваларида табиий равишда учрайди. Модда протеин киназа C (PKC) ферменти билан боғланади, у эса ОИТС, саратон ва бошқа касалликлар билан боғлиқ ҳужайра жараёнларида муҳим роль ўйнайди. EBC-46 ОИТС яширин ҳужайраларини фаоллаштиради ва вирусни иммунотерапияга нисбатан заиф ҳолга келтиради.

Тадқиқот давомида олимлар EBC-46нинг 15 хил аналогини латент ОИТС билан зарарланган ҳужайраларда синовдан ўтказган. Айрим аналоглар 90 фоизгача яширин ҳужайраларни фаоллаштирган. Бу эса илгари маълум бўлган энг кучли восита – бриостатиннинг самарадорлигидан тўрт баравар юқори.

EBC-46 илгари АҚШда юмшоқ тўқималар саркомасини даволаш учун тасдиқланган ва ветеринарияда итларда ўсимталарни даволашда муваффақиятли қўлланилган. Кейинги қадам сифатида ОИТСга чалинган ҳайвонлар устида синовлар ўтказилади ва кейинчалик одамларда клиник тадқиқотларга ўтилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШдаги Колумбия университети тадқиқотчилари иммун тизимини саратон ҳужайраларини йўқ қилишга ўргатадиган пробиотик бактерияларни ишлаб чиққан эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ОИТС EBC-46

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг