ОИТС рўйхатида бўла туриб, 5 киши билан жинсий алоқа қилган 20 ёшли қиз ушланди (видео)
3-саҳифа
−
10 Февраль
15797Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги тузилмалари томонидан жорий йилнинг 8-9 февраль кунлари ўтказилган “Ориат” кенг кўламли тадбирларида ОИТСга қарши курашиш марказида рўйхатда туриб, бошқа шахслар билан тартибсиз жинсий алоқа қилган 20 ёшли қиз ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Кенг кўламли тадбирлар доирасида 2005 йилда туғилган аёл бошқа шахслар билан тартибсиз жинсий алоқа қилган тақдирда, Жиноят кодексининг 113-моддаси (Таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) билан жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилишига қарамасдан 5 нафар шахс билан жинсий алоқа қилгани аниқланди. У турли миқдордаги пул эвазига хизмат кўрсатиб, ушбу шахсларни ОИВ инфекцияси юқиши хавфи остида қолдиргани учун унга нисбатан Жиноят кодексининг юқоридаги моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Ахлоқ ва соғлиққа қарши қаратилган жиноятларни аниқлаш, ОИВ (ОИТС), тери-таносил ҳамда бошқа турдаги юқумли касалликларни аҳоли орасида тарқалишининг олдини олиш мақсадида сауналар, СПА салонлар, массажхоналар, караоке барлар, меҳмонхоналар, хостеллар ва тунги клублар каби жами 362 та масканлар текширилди. Текширилган объектларда аҳоли саломатлигига хавф солиши мумкин бўлган жами 2469 нафар шахс билан тушунтириш ишлари олиб борилди ва уларнинг 968 нафари мобил тарзда шифокор кўригидан ўтказилиб, тегишли тиббий хулосалар олинди.
Аниқланган ҳолатлар бўйича қўзғатилган 155 та жиноят ишлари доирасида 159 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди. 437 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, 1236 нафар шахс билан профилактик суҳбатлар ўтказилди ҳамда уларнинг 624 нафари расмий огоҳлантирилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ДХХ одам савдосига қарши курашиш йўналишида ўтказилган тезкор тадбирда 1986 йилда туғилган, Тошкент шаҳрида вақтинча яшаб келаётган Туркия фуқароси ва икки нафар Ўзбекистон фуқаросини қўлга олганди. Ушбу шахслар ўзаро жиноий тил бириктириб, жинсий эксплуатация қилиш мақсадида 2 аёлни Тошкент халқаро аэропорти орқали Истанбул шаҳрига жўнатаётган вақтида ушланди.
LiveБарчаси