ОФК босимидан сўнг Австралия А Серия ўйинини бекор қилди
Спорт
−
16:36 955 1 дақиқа
Кеча, 22 декабрь куни Австралия ҳукумати Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) томонидан қўйилган футбол санкциялари ва шартлар туфайли Перт шаҳрида “Милан” va “Комо” ўртасидаги А Серия ўйинини бекор қилганини эълон қилди. Бу ҳақда AAP нашри хабар берди.
Манбага кўра, томонлар молиявий хавфларни камайтириш имконсизлиги, қаттиқ тасдиқлаш шартлари ва назоратдан ташқаридаги сўнгги дақиқадаги мураккабликлар сабабли ушбу қарорга келишди. Австралиядаги ўйин А Сериянинг барча 20 клуби, Италия футбол федерацияси ва UEFA томонидан маъқулланган эди. Бироқ, ОФК томонидан ўйинни ўтказиш учун қўйилган қатъий шартлар Австралия ҳукумати ва А Серия учун молиявий хавфсиз тарзда бажарилиши мумкин эмаслиги аниқланган. Шу сабабли, ушбу хавфларни камайтириш имконсиз деб топилди.
Ўйинни “Милан”нинг уй стадионида ўтказиш ҳам мумкин эмас, чунки “Сан-Сиро” стадионида бу вақтда қишки Олимпиадада очилиш маросими бўлиб ўтади. Ҳозирча, Италия чемпионатининг 24-туридан ўрин олган “Милан” – “Комо” ўртасидаги ўйиннинг аниқ жойи номаълум.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ А Серия президенти Эцио Симонелли “Милан” ва “Комо” ўртасидаги А Серия учрашуви режалаштирилгандек Австралияда бўлиб ўтишини тасдиқлаб баёнот берган эди.
Live
Барчаси