Одилжон Аслонов профбоксда яна бир ғалаба қайд этди

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Одилжон Аслонов кеча, 3 март куни Россиянинг Сочи шаҳрида ўткзаилган “IBA чемпионлар оқшоми” мусобақасида иштирок этиб, ғалаба қозонди.

Яримоғир вазн тоифасида фаолият юритаётган Аслонов грузиялик Пеле Садояга қарши рингга кўтарилиб, зафар қучди. Олти раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва якунда ҳакамларнинг якдил қарори билан Ўзбекистон вакилининг ғалабаси қайд этилди.

Маълумот учун, бу Аслонов учун “IBA чемпионлар оқшоми”даги иккинчи жанг бўлди. У ўзининг илк жангини 2023 йилнинг август ойида угандалик Шадир Муса Бвогига қарши ўтказиб, зафар қучган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ профбоксда WBA камари учун жанг қилган Отабек Холматовнинг тўқнашувдан олдин жароҳати бўлганлиги хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Одилжон Аслонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг