Одил Аҳмедовнинг отаси оламдан ўтди

Спорт 15485
image

Ўзбекистон миллий жамоаси ва Хитойнинг “Тянсзин Теда" клуби футболчиси Одил Аҳмедовнинг отаси Олимжон Аҳмедов оламдан ўтди. Бу ҳақда Championat.asia нашри Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

“Аҳмедовлар оиласига таъзия билдирамиз!

Одил ва Азим Аҳмедовнинг ОТАСИ Олимжон отанинг вафот этгани муносабати билан чуқур таъзия билдирамиз”, дейилади хабарда. 

Маълумотларга кўра, жаноза Наманганда асрга яқин ўқилади. 

Qalampir.uz таҳририяти Аҳмедовлар оиласига чуқур таъзия изҳор этади.
 

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 560
Рейтинг: 3
t
×