Одамлардан пул олиб, уларни чув туширган фирма аниқланди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Европага ишга юбориш ваъдаси билан одамлардан долларлаб пул олиб, фуқароларни чув туширган фирма ҳақида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Миграция агентлиги маълумот берди.

Қайд этилишича, фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш хизматларини лицензиясиз амалга оширган “Adworld Group” МЧЖ фаолияти юзасидан мурожаатчининг аризасига кўра расмий текширув ўтказилиб, қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган. Текширув натижаларига кўра, ушбу МЧЖ ижтимоий тармоқларда Черногория, Сербия, Англия, Литва, Норвегия, Уммон ва Япония каби давлатлардаги иш ўринларини реклама қилган. Фуқароларга консалтинг баҳонасида, аслида хорижда ишга жойлаштириш хизматларини таклиф қилган. Бу фаолият “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги қонун талабларига зид равишда, лицензиясиз амалга оширилган.

“Ушбу компаниянинг ноқонуний фаолиятини айрим кўп сонли кузатувчиларга эга бўлган блогерлар ҳам ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб қилган. Блогерлар орқали берилган нотўғри реклама одамларда ишонч уйғотиб, кўплаб фуқаролар компания хизматларидан фойдаланиш учун пул тўлашга рози бўлган ва оқибатда алданиб қолган”, дейилади хабарда.

Миграция агентлиги томонидан “Adworld Group” МЧЖга нисбатан 112 миллион 500 минг сўм миқдорида жарима қўлланган. Жарима ихтиёрий равишда тўланмагани сабабли маблағни суд орқали ундириш ишлари бошланган.

Агентлик хорижда ишлаш истагидаги фуқаролар бўлса, Миграция агентлиги ёки фақат лицензияга эга хусусий бандлик агентликларига мурожаат қилишни сўраган.

“Telegram ёки Instagram’даги ҳар қандай “Европага иш”, “Японияга чиқиш” каби эълонларга ишонманг. Акс ҳолда, маблағингиз ва ҳуқуқларингиз ҳимоясиз қолади!” дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида фуқароларни аэропортга ишга киритмоқчи бўлган қўриқлаш бўлинмаси назоратчиси қўлга олинганди. У ўнга яқин одамни чув туширганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Миграция агентлиги фирма Adworld Group

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг