Одамлар ўрнига роботлар боксга тушишни бошлади (видео)

Олам

image

Кеча, 26 май куни Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган кикбоксинг мусобақасида инсонсимон роботлар илк бор жангда иштирок этди. Бу ҳақда CCTV хабар берди.

Ушбу роботлар Unitree Robotics компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, улар ҳайратомуз аниқ зарбалар ва ҳаракатлар билан томошабинларнинг эътиборини тортган. Мазкур мусобақа Хитой медиа гуруҳининг жаҳон роботлар мусобақаси доирасида ташкил этилган. Роботлар кўргазмали жангларда иштирок этиб, сунъий интеллект ва робототехника соҳаларидаги жадал тараққиётни намоён этган.

Қайд этилишича, Unitree Robotics’нинг инсонсимон роботлари илгари бир неча муаммолар келтириб чиқарган. Масалан, улардан бири операторларга қарши тажовузкор ҳаракат қилгани кузатилган, бу эса сунъий интеллект хавфсизлиги борасида жиддий хавотирларни юзага келтирган. Ушбу ҳодиса акс этган кузатув камераси тасвирлари ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган.

2025 йилнинг февраль ойида Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган баҳор байрамида яна бир робот назоратдан чиқиб, фестиваль иштирокчиларига ҳужум қилган эди. Кўплаб ҳолатларда бундай муаммоларнинг сабаби сифатида дастурий таъминотдаги носозликлар кўрсатилади. Бу эса сунъий онг технологияларини ишлаб чиқишда қатъий тест синовлари ва сифат назоратининг зарурлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция Қуролли кучлари 2040 йилгача жанговар вазифаларни бажара оладиган роботларни ишлаб чиқиш режасини белгилаганди.

Икромбоев Ҳасанбой


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Хитой бокс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг