Очилбой Раматовга парламент сўрови юборилди
Жамият
−
04 Май 2019
4610Бугун, 4 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – транспорт вазири Очилбой Раматовга парламент сўрови юборилди.
Сенаторлар Сув объектларига оқинди сувларни оқизиш билан боғлиқ муаммолар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – транспорт вазирига парламент сўрови юбориш масаласини кўриб чиқди.
Муҳокамалар давомида қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси томонидан “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг сув объектларига оқинди сувларни оқизишга йўл қўйиш шартларига риоя қилиш қисми ижроси ўрганилган. Натижада зудлик билан ҳал қилиш талаб қилинадиган қатор муаммолар аниқланган.
Шу сабабдан сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – транспорт вазири очилбой Раматовга парламент сўрови юборишни маъқуллади.