Обамеянг соғлигидаги муаммолар сабаб қитъа кубогида қатнашмайди
Спорт
−
17 Январь 2022
2579“Арсенал” ва Габон терма жамоаси ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг Африка Миллатлар Кубогида иштирок этаётган бир пайтда миллий терма жамоа базасини тарк этади. Бу ҳақда Габон футбол федерацияси матбуот хизмати ўзининг Twitter’даги саҳифасида хабар берди.
Жорий йилнинг 6 январь куни Обамеянгда коронавирус тести мусбат натижа берган. Шу сабаб футболчи турнирда иштирок этмаяпти. У Ганага қарши ўйинда (1:1) Габон терма жамоаси сафида майдонга тушиши кутилганди, бироқ терма жамоа тиббиёт штаби ҳужумчининг майдонга тушишига рухсат бермади.
Маълум қилинишича, коронавирусдан сўнг 32 ёшли футболчида юраги билан боғлиқ муаммолар юзага келган. Энди Обамеянг тиббий кўрикдан ўтиши ва соғлиғи билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиши учун “Арсенал”га қайтиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Обамеянг интизомни бузгани учун Лондон клубида сардорлик боғичидан маҳрум қилинган эди.
LiveБарчаси